Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Магистратурага ҳужжат топширишда камчиликка йўл қўйган талабгорларга қайта таҳрирлаш имконияти берилади
12:18 / 2023-08-09

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, аризаларни кўриб чиқиш натижасида кўплаб мурожаатлар турли сабабларга кўра (танланган мутахассислик битирувчининг таълим йўналиши бўйича мос ёки турдош эмаслиги, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси юкланган ёки тўлиқ юкланмаган, ҳужжатлар сифатсизлиги ва б.) рад этилган. Шуни инобатга олиб, давлат олийгоҳлари магистратурасига ўқишга кириш учун онлайн ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабгорларга 9–10 август кунлари аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди.  

Рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 10 август куни соат 18:00 га қадар сўнгги имконият берилади. Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати талаб даражасида бўлмагани сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш тавсия этилмайди, мазкур ҳолда қайта таҳрирланган аризалар кўриб чиқилмайди.

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА