Самарқанд давлат университети филология факультетида 6 мутахассислик бўйича 40 нафар магистрант диссертация ҳимоя қилди.
- Олий таълимда бакалавр босқичи маълум бир касбга йўналтирса, магистратура илмга ихтисослаштиради, - дейди магистрант Гулмира Эшқувватова. – “Ўзбек тилида интернет матнларининг лингвомаданий таҳлили” мавзудаги диссертациямда интернетда ўзбек тилидаги матн услуби, оғзаки нутқ шаклланишида омил бўлган виртуал коммуникация жараёнини комплекс тадқиқ этишда тил бирликларининг қўлланиши, функционал маънолари, услубий, лингвомаданий имкониятларини таҳлил қилдим. Менинг диссертациям энг яхши тадқиқот, деб топилди. Келгусида ушбу йўналишдаги изланишларимни давом эттирмоқчиман.
Маълумот учун, ушбу талаба ўзбек тилида интернет матнларини лингвомаданий таҳлил қилиш дастурини яратиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан махсус гувоҳномани олган.
Беҳруз Шамсиддинов,
СамДУ Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов (сурат)