Магдиев Хасан Нигматжановичнинг география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Ўзбекистон ер усти сув ресурслари мониторингида ГАТ технологияларини қўллаш» мавзусида.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мустақил тадқиқотчиси Магдиев Хасан Нигматжановичнинг 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё ихтисослигидан география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган «Ўзбекистон ер усти сув ресурслари мониторингида ГАТ технологияларини қўллаш» мавзусидаги диссертация иши ҳимояси Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 21 август соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уй
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг мажлислар зали.