Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мафтункор Покистон”
16:54 / 2023-08-09

Тошкент Фотосуратлар уйида “Мафтункор Покистон” номли фотокўргазма очилди. Фотокўргазма ушбу мамлакат мустақиллигининг 76-йиллигини нишонлаш муносабати билан ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази томонидан Покистон элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кўргазмада намойиш этилган фотосуратлар томошабинларни  Покистон, унинг қадимий тарихи, бой маданияти, ноёб меъморчилиги, гавжум шаҳарлари ва гўзал гўшалари бўйлаб саёҳатга чорлайди.    

Ушбу мамлакатнинг тарихий мероси Марказий Осиё билан узвий боғлиқ. Умуман олганда, кўргазма Покистон давлатининг бой мероси ва анъаналари билан танишишга чақиради.  

Н. Усмонова, ЎзА.