Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мафтункор Нефрит кўли (+видео)
18:09 / 2022-04-28

Ўзбекистон табиати ўзининг кўплаб ҳушманзара ва хушҳаво сўлим гўшалари билан ажралиб туради. Буни юртимизга келаётган сайёҳлар бот-бот такрорлашдан эринмайди.

Биз эса бундан фахр туйғусини туямиз! 

Хусусан, бу гал биз Бўстонлиқ туманидаги Нефрит кўлидан лавҳа тайёрладик. Денгиз сатҳидан 1227 метр баландликда жойлашган бу ноёб табиий сув ҳавзасини Урунғоч кўллари ҳам деб аташади. 

Ҳудудда, Юқори Урунғоч кўли ҳам бор. Икки кўл бир-биридан катталиги, ўлчами билан фарқ қилади. Юқори Урунғоч кўли ҳеч қачон қуриб қолмайди. Унинг суви феруза рангда бўлиб, жуда муздек.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kI6LyZ_wNOU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Маълумотларга қараганда, кўлдаги сувнинг ҳарорати 7-8 даражадан ошмайди ва бу ерда деярли ҳеч қандай жонзот яшамайди.  

Нефрит кўли Бурчмулла ўрмон ҳўжалигига қарашли бўлиб, Гидрология ҳудуди саналади. 43 гектарни ташкил этган манзилда ноёб ва Қизил китобга киритилган ўсимликлар ўстирилмоқда. Ўрмон ҳўжалигига Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси жалб этилган бўлиб, бу ерда улар табиатнинг асл кўриниши, ўсимликлар ва ҳайвонот оламини асраш ҳамда атроф-муҳит озодалигини назорат қилиб келишади.  

Хуллас, ижодий сафар давомида, табиат гўзаллигидан баҳра олиб, она юртимизнинг тенгсиз жамолига яна бор тан бердик. Демак, юртимизда ҳали биз кашф этмаган сир-синоатлар жуда кўп экан...  

Хуллас, агар Бўстонлиққа йўлингиз тушса, Нефрит кўлини томоша қилишни унутманг.  

Рухсора Каримова, ЎзА