Мадриддан Тошкент ва Урганчга парвозлар йўлга қўйилмоқда
"Uzbekistan Аirports" матбуот хизматининг хабар беришича, Испаниянинг "Iberojet" авиакомпанияси Мадрид – Тошкент ва Мадрид – Урганч йўналишлари бўйича чартер йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда.
Унга кўра, Тошкентга биринчи рейс жорий йилнинг 2 сентябрь кунига, Урганчга эса 8 сентябр кунига белгиланган. Парвозлар икки ҳафтада бир марта "Airbus A330" самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, "Iberojet" – бош қароргоҳи Мадридда жойлашган йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга ихтисослашган Испания авиакомпанияси.
Ш.Маматуропова, ЎзА