Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Бугун давлатимиз мадҳияси қабул қилинганлигига 33 йил бўлди. 33 йилдирки мадҳиямиз ҳар тонг янграйди. Фарзандларимиз ҳар тонг мадҳиямиз садолари остида мактабга қадам қўяди.



– Давлатимиз мадҳияси барчамизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялайдиган, ўтмишимиз ва келажагимизга чуқур ҳурматни шакллантирадиган восита саналади. Унинг ҳар бир сатрида халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлигимиз ва ўзаро бирдамлигимиз ўз ифодасини топган. Албатта, мадҳиямиз янграганда ҳар бир юртдошимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси янада жўш уради. Шу азиз ва муқаддас юртни ҳар томонлама ҳимоялаш, унинг гуллаб-яшнаши учун бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қилишимиз лозимлигини теранроқ ҳис қила бошлаймиз. Мадҳиямиз ҳар биримизни янги марралар сари етаклайди ва куч-қувват бағишлаб, янада руҳлантиради, – дейди ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, подполковник Бекзод Ўрозов.
А.Бўриев, ЎзА мухбири.