Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мадҳия – ҳар бир нотаси меҳр билан янграгувчи қўшиқ
12:42 / 2025-12-10

10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Бу сана ҳар бир юртдошимиз, ватандан узоқда юрган минглаб ўзбекистонликлар учун қадрли. Мадҳиямиз уларнинг юрагини ватанга боғлаб турувчи кўринмас, бироқ жуда кучли ришта.

– Мадҳиямизни эшитган пайтим Рига билан Тошкент орасидаги минглаб километр масофа бир лаҳзада йўқолгандек бўлади. Болалигим, маҳаллам, онамнинг дуоси кўз олдимда жонланади, – дейди Ригaда таҳсил олаётган Бехзод Асқаров.  

Бундай ҳислар Германияда оиласи билан яшаётган Нилуфар Ортиқовага ҳам бегона эмас.

– Ҳар гал мадҳиямизни эшитганимда фарзандларимга ҳам уни ҳис қилдиришга ҳаракат қиламан. Уларга: “Бу сенинг она юртинг ҳақидаги қўшиқ. Сен қаерга борма, келиб чиқишинг шу ердан”, деб тушунтираман, – дейди у. – Германияда ҳаёт яхши, имкониятлар кенг, лекин она юрт барибир бошқача. Мадҳиямизни эшитганда кўзимга ёш келади. Бу соғиниш, ғурур ва Ватанга муҳаббатнинг бирлашган тимсоли.

Дарвоқе, мадҳиямиз  олисдаги ҳар бир ватандошимизни Она юртга боғлаб туради. Ушбу қўшиқнинг ҳар бир нотаси дунё бўйлаб юрган ўзбекистонликлар қалбида бир хил меҳр билан янграйди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА