Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Made in Uzbekistan” ёрлиғи остидаги маҳсулотлар – Европа бозорларида
15:22 / 2026-01-14

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида фаолияти йўлга қўйилган Италиянинг машҳур “Cotonella” бренди 2025 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилишни кенгайтирди. Эндиликда “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида ички кийим маҳсулотлари Европа истеъмолчиларига мунтазам етказилмоқда.

“Cotonella” брендининг мамлакатимиздаги фаолияти Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, бошқа Европа компаниялари учун ҳам намуна бўлиши мумкин. Келгусида мазкур   бренд Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш, ассортиментни бойитиш ва экспорт географиясини кенгайтиришни режалаштирган. Бу нафақат Қашқадарё вилояти иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади, балки миллий тўқимачилик саноатининг ривожланишига ҳам туртки бўлади.

Ҳукуматимиз хорижий инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш, солиқ имтиёзлари бериш ва инфратузилмани яхшилаш орқали саноатни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратаётир. Бу каби чора-тадбирлар мамлакатимизни жаҳон миқёсида инвестициялар учун жозибадор марказга айлантиришга хизмат қилади.

“Cotonella” брендининг юртимиздаги фаолияти ва Европа Иттифоқи бозорига экспортни бошлаши Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг потенциалини намоён этиб, мамлакатда юқори сифатли пахта хомашёси, энергия ресурслари ва малакали ишчи кучи мавжудлиги билан хорижий компаниялар учун катта имкониятлар яратмоқда.

Ушбу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, келгусида бошқа Европа компаниялари учун ҳам Ўзбекистонга инвестиция киритишга туртки бўлиши мумкин. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг ёрқин намунасидир.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА