Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Made in Uzbekistan” бренди остида тўқимачилик маҳсулотларининг жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига кўмаклашилади
15:29 / 2024-10-16

Кейинги йилларда Ўзбекистон тўқимачилик саноати ривожланиш палласига кирди. Негаки, мамлакатимизда етиштирилаётган пахта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қайта ишланяпти. Саноат корхоналари сони ортиб бормоқда, экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ҳам йилдан йилга ўсиб бормоқда.

"Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида бугун ўзининг иккинчи кунги тадбирларини тақдим этаётган “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Autumn 2024” 9-халқаро кўргазмаси ишида юртимизнинг ушбу соҳадаги ютуқлари янада яққол намоён бўлди.

“Iteca Exhibition” халқаро кўргазмалар компанияси бош директори ўринбосари Ойимхон Бобожонованинг қайд этишича, мазкур тадбирнинг асосий вазифаларидан бири маҳаллий тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш, “Made in Uzbekistan” бренди остида маҳсулотларни жаҳон бозорларида экспорт қилиш ва тарғиб қилишга кўмаклашишдир.

– Ушбу стратегиянинг муҳим элементи анъанавий “Buyer” дастури бўлиб, у яқин ва узоқ мамлакатлардан бўлажак харидорларга тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари билан ишчи алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Дастур биринчи марта Ўзбекистонда ушбу кўргазмада 2011 йилда ишга туширилган ва ҳар йили унинг афзалликларидан фақат иштирокчилар фойдаланиши мумкин.  

Бу йил кўргазмада 70 дан ортиқ маҳаллий компания турли хил маҳсулотлар – калава-ип, мато, трикотаж, барча ёшдагилар учун кийим-кечак, пайпоқ буюмлари, ички кийим трикотажи, уй тўқимачилик маҳсулотлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни ҳавола қиляпти. Эътиборлиси, бу гал хорижий харидорлар тадбирга алоҳида қизиқиш билдирди. Турли мамлакатлардан 200 дан ортиқ компания ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва Ўзбекистоннинг 38 миллион кишилик бозорга эга йирик етказиб берувчи сифатидаги имкониятларини баҳолаш учун етиб келди. Ишбилармонлик учрашувларининг максимал қулайлиги учун 2-павильонда махсус музокаралар майдончаси ташкил этилган бўлиб, у ерда харидорлар ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни бевосита муҳокама қилмоқда, – деди О.Бобожонова.

[gallery-19756]

Шунингдек, иштирокчилар учун учрашувлар ва алоқаларни мувофиқлаштиришни осонлаштириш учун Iteca Connect иловаси яратилган. Илова орқали кўргазма компаниялари ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Учрашувларни олдиндан белгилаш, ташрифларни режалаштириш ва шахсий бейджларни олишда ҳам ушбу илова яқин кўмакчидир.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни ўз ишини якунлайдиган кўргазма намойишида олти мамлакатдан 100 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА