Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият вазирлиги ходимлари Давлат бошқаруви академиясида малака оширди
09:50 / 2024-03-05

Маданият ва санъат соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Маданият вазирлигининг марказий аппарати бошқарув ходимлари учун 56 соатга мўлжалланган қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.

Курс мавзу бўйича муҳокама ҳамда вебинар, суҳбат – мини-маъруза шаклида, тренинг – ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, case-study, баҳс-мунозара ва бошқа интерфаол усулларда ташкил этилди.  

Курс давомида тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимидаги маъмурий тартиб-таомиллар, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати, одоб-ахлоқ қоидалари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларига оид билимлари янада кенгайди.  

Шу билан бирга, дунёдаги геосиёсий ўзгаришлар ва давлат сиёсатини шакллантириш механизмлари, давлат хизматига ҳалоллик стандарти (“ҳалоллик вакцинаси”)ни жорий этиш истиқболлари, бошқарувда тизимли таҳлил ва қарор қабул қилишнинг замонавий усуллари, давлат хизматчиларида лидерлик ва профессионал мослашув кўникмаларини шакллантириш ва шу каби бошқа бир қатор мавзулардаги билимлари мустаҳкамланди.  

Бир ҳафта давом этган машғулотлар якунида тингловчиларнинг курсни қай даражада ўзлаштириши мониторинг қилинди.  

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Давлат бошқаруви академияси ректори Aдҳам Бекмуродов якуний синовдан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификатларни тантанали равишда топшириб, ушбу қисқа муддатли малака ошириш курсида олинган билим, кўникма ва малака ишни тўғри ташкил этиш ва самарали фаолият юритишда асқатишига ишонч билдирди.  

Н.Усмонова, ЎзА