French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва санъатимиз учун туйнуклармас, дарвозалар очилди
14:02 / 2020-05-28

Инсоният тарихида ҳар қандай миллат асрлар давомида шаклланган ва давр синовларидан ўтган миллий-маънавий қадриятлари, маданияти ва тарихий хотираси билан яшасагина маълум куч-қудратга эга бўлишини кўрсатувчи далиллар кўп.


Инсоният тарихида ҳар қандай миллат асрлар давомида шаклланган ва давр синовларидан ўтган миллий-маънавий қадриятлари, маданияти ва тарихий хотираси билан яшасагина маълум куч-қудратга эга бўлишини кўрсатувчи далиллар кўп. Бунда қадриятлар моҳиятини қай даражада англаш муҳим аҳамият касб этади.

Шубҳа йўқки, ўзбек халқи ўзининг буюк давлатчилик тарихи, урф-одат ва анъаналари, дунё тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси, жаҳон ҳамжамияти ҳақли равишда эътироф этаётган миллий хусусиятлари билан ана шундай миллатлар қаторига киради. Янги Ўзбекистон олдида турган янги вазифалар ичида ушбу буюк мақомни янада юксак поғонага кўтариш, халқимизнинг интеллектуал даражасини ривожланиш алоҳида аҳамиятга эга. Шу боис, биз бугун миллий тараққиётнинг янги чўққиларини эгаллаш йўлида дадил одимламоқдамиз. Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда иқтисодий ўсишга эришиш, халқ ҳаётининг фаровонлашувини таъминлаш учун давлатимиз раҳбари таклиф этаётган янги истиқболли йўллар танланмоқда. Бунда одамларнинг ижтимоий фаоллиги, ташаббускорлик, фикр эркинлиги, иқтисодий рағбат муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Эътироф этиш жоизки, моҳиятан ҳам, мазмунан ҳам янги ислоҳотлар даврида давлат етакчисининг у ёки бу соҳага алоҳида эътибор қаратиши, айни шу соҳадаги ютуқ ва камчиликларнинг холисона таҳлили, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги хусусидаги кўрсатмалари ишга унум бахш этади. Чунончи, Президентимизнинг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳақида ҳам айни шундай фикрни билдириш мумкин. Инсон ҳаётининг барча соҳалари –иқтисод, сиёсат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ёки таълим соҳаси бўлсин, уларнинг барчаси миллий маданият комиллигига таянади.

Бу ҳаётда маданият ва санъат соҳаси дахлдор бўлмаган ҳеч бир касб ёки мутахассисликни топиш қийин. Қурувчи маданиятли бўлса, ўз ишини санъаткорона бажаради. Устоз комилликка эришган бўлса, шогирдларини маънавиятнинг юксак чўққиларига бошлайди. Маданият ва санъат арбоблари, ижодкор зиёлилар миллатнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини белгилайди, у ёки бу масала юзасидан жамоатчилик фикрининг тўғри шаклланишига муҳим ҳисса қўшади. Шу маънода ушбу Фармонни тарихий дейиш мумкин.

Маълумки, ҳар қандай жамият ҳаётида ривожланиш маданий ва миллий қадриятларга таянмаса ёхуд халқ, миллат ўзининг ким эканини англашга етарли даражада эришмаган бўлса, бундай ривожланиш хоҳ иқтисодий, хоҳ ижтимоий соҳада бўлсин, кутилган самарани бермайди. Бунга яқин ўтмишимиздан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Хусусан, кўпгина давлатларнинг бошқа маданиятлар «паноҳи»да ривожланиш йўлини танлаши ёки шунга уриниши қандай натижа берганига ўзимиз ҳам гувоҳмиз.

Айнан ана шу нуқтаи-назардан халқимиз маданияти ва санъатини ривожлантириш, ҳар томонлама бойитиш, унинг маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш жонажон юртимизни ривожлантириш дастурларининг асосий мақсадларидан бири эканлигини Давлатимиз раҳбари бежиз таъкидлаётгани йўқ. Маданиятимиз, миллий қадрият ва миллий маънавиятимизни асраб-авайлаш, уларнинг умуминсоний ва умуммиллий қадриятлар билан ҳамоҳанглигига эришиш партиямизнинг асосий мақсадлардан биридир. Давлатимиз раҳбарининг ушбу Фармони миллий қадриятларимиздан дунёвий ривожланишнинг ажралмас қисми сифатида фойдаланиш каби эзгу мақсадга эришишимиз учун бизга жуда кенг имкониятлар яратиши шубҳасиз.

Президентимиз Фармони билан маданият ва санъатнинг ҳаётимиздаги ўрнига тўғри баҳо берилганини соҳа вакиллари ҳам алоҳида эътироф этмоқдалар.

Мутафаккирлардан бири «Санъат, агар чинакам санъат бўлса, энг аввало ким учун яратилган бўлса ўшаларга хизмат қилиши лозим», деган экан. Давлатимиз раҳбари Фармони таг заминида халқимиз, айниқса, янги авлодни қадриятларимизга яқинлаштириш ва тарбиялаш мақсади мужассам эканини таъкидлаш жоиз.

Тан олиш керак, энг янги тарихимизда дунёнинг кўплаб давлатларида ёшлар онгига ёт ғояларни қасддан сингдириш, жамиятларни ғоясизлантириш, ўсиб келаётган янги авлод вакилларини ватанпарварлик, куюнчакликка эмас, бефарқликка даъват этиш ҳаракатлар илдиз отганига гувоҳ бўлдик.Бунда асосий эътибор ёшларни миллий қадриятлардан узоқлаштириш, уларни енгил-елпи фикрлашга ўргатишга қаратилди. Минг афсуски, бу жараён Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Бугунга келиб, айрим ёшларимизнинг бошқа маданиятлар ва қадриятларни улуғлаётганлари ҳам ҳақиқат. Аммо бу келажак учун инқироз қўнғироғи чалинаётганини англатишини тушуниб етишимиз зарур.

Албатта, биз бошқа миллат ва элатларнинг маданияти, урф-одати ва қадриятларини ҳам қадрлаймиз. Уларни камситиш ниятимиз ҳам йўқ. Бироқ буюк адиб Лев Толстой ёзганидек: «Ўз қадриятини англамаган одамдан бадбахтроқ одам бўлмайди». Шу нуқта-назардан биз ёшларимизни миллий қадриятларимизни қадрлайдиган, маданиятимизни улуғлаб, унинг туб моҳиятини англайдиган инсонлар этиб тарбиялаш баробарида, инсониятни тўла маънода қадрлайдиган улуғ Навоий авлодлари бўлиб улғайишлари тарафдоримиз.

Президентимиз фармонининг асл моҳияти айнан ана шу мақсадларга қаратилган. Ушбу муҳим ҳужжатнинг ҳар бир бандидаги миллий мусиқа санъатини улуғлаш, ривожлантириш, бу жараёнда ихтисослашган мактаблар яратишга доир вазифалар эса юқоридагидек эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Ўзбекистонимизнинг иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлиши, бу йўлда барқарор ривожланиши беқиёс маданият ва қадриятларимизни қанчалар чуқур англай оладиган жамиятнинг шаклланишига боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим. Янги Ўзбекистоннинг энг янги тарихида юз бераётган ўзгаришлар жамиятни иқтисодий жиҳатдан юксалтириш билан қаноатланмай ҳаётимизнинг барча соҳа ва тизимларини баробар ривожлантириш мақсадини олға суради. Биз учун эса ушбу Фармон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини шиддаткор давр талабларига мослаштириш учун қўшимча имконият яратади.

Алишер ҚОДИРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари