Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва санъат соҳасида замонавий методлар муҳокама қилинди
15:16 / 2025-12-01

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Маданият ва санъат таълим ташкилотларида ўқитишнинг замонавий методлари: ютуқлар ва муаммолар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда 50 дан ортиқ олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ўзларининг маданият ва санъат соҳасига оид долзарб мавзулардаги маърузалари ва мақолалари билан иштирок этиб, соҳани янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

– Янгилаётган Ўзбекистонда замонавий фан ва маданият, санъат таълимини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор инновацион фикрлайдиган юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнларини тубдан такомиллаштиришни талаб этмоқда, – деди Маданият таълими маркази бўлим бошлиғи Камолиддин Элмиров. – Шу боис, бугунги конференциянинг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга.

Конференция доирасида халқаро ва маҳаллий олимлар иштирокида илмий муҳокамалар, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ташкил этилди.

Шунингдек, хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига саёҳати уюштирилди.  

Г.Бобоева, ЎзА