English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва санъат соҳасида туб бурилишлар яратадиган муҳим вазифалар белгиланади
17:41 / 2020-01-23

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси арафасида улкан режалар ижросини таъминлашга шай бўлиб турибмиз.

Васила.jpg
Давр нафаси

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси арафасида улкан режалар ижросини таъминлашга шай бўлиб турибмиз.

Мамлакатимизда сўнгги уч йилда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, музейларнинг илмий салоҳиятини ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Муҳими, бу каби эътибор туфайли сақланаётган тарихий-маданий меросимизни кенг тарғиб этишга ва уларни хорижий илғор музейлар қаторидан ўрин эгаллашига катта қадам бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йилги Мурожаатномасида ҳозирги кунда Ўзбекистонимизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд нодир кўлёзма асар сақланиб келинаётгани қайд этилган эди. Ўзбекистон давлат санъат музейи мисолида қарайдиган бўлсак, музейимиз китоб фондида бугунги кунда 23 мингдан ортиқ ноёб китобни ўз ичига жамлаган кутубхона мавжуд. Етук мутахассисларимиз унда сақланаётган қадимий қўлёзмаларни илмий ўрганишга киришди.

Ҳақиқатда, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, уларни чуқур илмий таҳлил қилиб, кўп маълумотларга эга бўлмоқдамиз. Яқинда музейда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси филиалининг очилиши музейшунос кадрларни тайёрлаш йўлида яна бир эзгу иш бўлди. Бу ерда талабалар назарий билимларни амалиёт билан боғлаш, хусусан, музей реставрация лабораториясидаги жараёнлар билан яқиндан танишиш, музей фонд заҳирахонасига оид ҳужжатлар билан ишлаш, экспозиция яратиш жараёнларини ўрганиш, шу билан бирга, музей ходимларини илмий фаолиятга йўналтириш, таълим тизимида соҳага кириб келаётган ислоҳотлар билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, санъат асарларини музейлар фондига тўплаш, консервация ва реставрация қилиш, уларни томошабинга намойиш этиш масаласи музей ходимларидан назарий ва амалий кўникмаларни талаб этади.

Яна бир қувонарли жиҳати, 100 йилдан ортиқ давр мобайнида фаолият юритиб келаётган музейимиз биносини қайтадан қуриш ишларини амалга ошириш арафасидамиз. Музей биносининг қурилиш лойиҳасини яратиш учун давлатимиз томонидан жаҳонга машҳур архитектор Тадао Андо таклиф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида маданият ва санъат соҳасида ҳам туб бурилишлар яратадиган муҳим вазифаларни белгилаб беради, деган умиддамиз.

Васила ФАЙЗИЕВА,
Ўзбекистон давлат санъат
музейи директори.