Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маданият карвони” Сурхондарёда
10:47 / 2022-09-09

Кеча тунда Сурхондарёга етиб келган “Маданият карвони” Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 

Пойтахтдан ташриф буюрган юздан зиёд маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари иштирокида вилоятда 14 сентябрь кунига қадар вилоят ҳокимлиги, алоқадор ташкилотлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда 200 дан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар, миллий фильмлар намойиш ўтказилиши режалаштирилган.

[gallery-8713]

Айтиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва одамлар ҳаётига ижобий таъсирини аниқ ҳаётий мисоллар орқали аҳолига содда ва тушунарли шаклларда етказиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

– Шу мақсадда таниқли маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирлар ҳамда маънавият тарғиботчиларини кенг жалб этган ҳолда, Республикамиз шаҳар ва туманлари, чекка қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли билан жонли мулоқотлар уюштириш, концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ўтказиш, миллий фильмларни намойиш этиш тажрибаси амалда яхши натижалар бермоқда, - деди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева.



Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА