English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий тадбирлар меҳмонларни хушнуд этмоқда
12:34 / 2019-09-11

Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида кўплаб маданий тадбирлар ўтказилмоқда.


Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида кўплаб маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Фарғона вилоятидаги бадиий жамоалар, таниқли санъаткорлар, аскиячиларнинг чиқишлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлаётир. 

Жаҳон ҳунармандларини бир жойга жамлаётган Қўқонда фестивални юқори савияда ўтказиш мақсадида барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ҳунармандчиликни намойиш этиш билан биргаликда халқимизнинг санъат ва маданиятини ҳам тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фарғона вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Баҳодир Султоновнинг айтишича, Фурқат боғи ва Худоёрхон Ўрдаси атрофидаги ҳунармандлар шаҳарчасида халқ сайллари ўтказилади. Қўқон шаҳар “Сарвигул” созандалар, “Қора кўзим” мақом жамоаси, Марғилон шаҳридаги “Санойи нафис”, Олтиариқ туманидаги “Дилнавоз”, Қува туманидаги “Анор” бадиий жамоаларининг ранг-баранг дастурлари иштирокчиларга манзур бўлади.Шаҳардаги тарихий обидалар Миён Соҳибзода, Дастурхончи мадрасасида турли маданий тадбирлар ташкил этилган. Шунингдек, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида “Қўқоннинг ўн иккинчи дарвозаси” асарининг намойиши, “Қўқон шаҳар тарихи” китобининг тақдимоти, дорбозлар ўйини, либослар кўргазмаси каби тадбирлар фестивал иштирокчиларига унутилмас таассуротлар улашади.

photo5460723597862611800.jpg

photo5460617945962097225.jpg