Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос объектларига такроран шикаст етказганлик учун 15 суткагача қамоққа олиш белгиланмоқда
13:07 / 2022-03-29

Тарихий, маданий мерос объектларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлш бугунги авлод вакилларининг муҳим вазифасидир.

Аммо баъзида ижтимоий тармоқларда айрим ёшларимизнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар, муқаддас қадамжоларимизга нисбатан ҳурматсизлиги акс этган лавҳаларга кўзимиз тушади. Бу каби ҳолатлар жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда. Қонунчилигимизда эса бундай ҳаракатларга нисбатан етарлича жавобгарлик белгиланмаган. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси айни масалаларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Ушбу ҳужжат парламент қуйи палатасининг жорий йил 2 март куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди. Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан бир қатор давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилиб, берилган таклифлар инобатга олинди. 

Ишчи гуруҳ йиғилиши давомида қонун ташаббускорлари томонидан моддий ва маданий мерос объектларига шикаст етказиш тушунчаси ўрганилиб, “шикаст” сўзидан амалиётда фойдаланишда бир қатор тортишувли вазиятлар юзага келиши мумкинлигини ва мазкур тушунча турли талқин этилишига сабаб бўлишини инобатга олиб, “зарар” сўзи билан алмаштирилди ва бу билан амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлаштирилди. 

Қонун лойиҳасининг 641-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, биринчи ўқишда қабул қилинган таҳрирда ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши қатъий белгиланган эди. 

Депутатларнинг фикрича, агарда ушбу норма мазкур кодекснинг 29-моддасига мувофиқлаштирилмаса, қонунда зиддиятлар пайдо бўлиши мумкин. Хусусан, маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган ҳамда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслиги ушбу моддада батафсил белгилаб қўйилган. 

Амалдаги қонунчилик нормаларидан келиб чиқиб ҳамда амалиётда мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил қилиб, модданинг тўртинчи қисм санкциясига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.  

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аввало халқимизнга хос бўлган миллий ва умуминсоний қадриятлар муқаддас қадамжоларимизниyu муносиб сақланишига, ёшларни қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади. 

Мажлисда қонун лойиҳаси моддама-модда қизғин муҳокама қилинди. Халқ вакиллари томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича асосли таклифлар берилди. 

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.