Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос ҳафталиги доирасида халқаро конгресс иш бошлади
11:27 / 2019-08-22

Жорий йилнинг 22-27 август кунлари Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” мавзусида маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Ҳафталик доирасида пойтахтимизда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг III халқаро конгресси иш бошлади.

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов мазкур ҳафталик иштирокчиларини қутлаб, бу эзгу ташаббус муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. 

Тадбирда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш ишлари бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзловчи видеоролик намойиш этилди.

Конгресс шўъбаларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттиради.