Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий-маърифий соҳаларда ҳамкорлик янада кучаяди
09:55 / 2024-01-23

Пекин шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон-Хитой маданият вазирлари, ҳар икки давлатнинг маданият соҳаси вакиллари иштирок этди.

Хитой миллий опера театрида ўтказилган тантанали маросимда машҳур немис хореографи ва балетмейстери Раул Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган “Лазги – муҳаббат ва кўнгил рақси” деб номланган балет-спектакль намойиш этилди.  

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация айни пайтда Пекин шаҳрида бўлиб турибди. Мулоқотлар давомида соҳа мутасаддилари ики давлат ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни тобора ривожлантиришга оид янги режаларни белгилаб олмоқда.  

23 январь куни  Хитой номоддий мерос музейида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати кўргазмаси иш бошлади.  

Кўргазманинг очилиш маросимида икки давлат маданият вазирлари ҳамда Ўзбекистон ва Хитой Бадиий академиялари раислари иштирок этди.  

Шунингдек, Ўзбек давлат амалий санъат музейи ва Хитой амалий санъат музейи ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.  

Н.Усмонова, ЎзА