Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган мулоқот
18:57 / 2025-10-23

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук Ўзбекистон давлат консерваториясига ташриф буюриб, мазкур олий таълим даргоҳи ректори, профессор Камолиддин Ўринбоев билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама маданий алоқаларни янада ривожлантириш, Францияда фаолият олиб бораётган соҳага доир олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини тобора ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва бу борада тажриба алмашиш, шунингдек, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган турли лойиҳа ва фестивалларни юксак савияда давом эттириш, унинг янги истиқболлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Элчи Уалид Фук жаноблари Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоевга элчихона билан ҳамкорликда жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилган Франция мусиқа фестивалини юксак бадиий савияда ташкил этилишида ташаббуслари ва самарали ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдириб, бу каби лойиҳаларни давом эттириш юзасидан ўзининг фикрларини айтди.

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук консерваторияда таҳсил олаётган талабаларнинг ижоди ва талабалар хор жамоасининг чиқишларини тинглаб, ушбу олий таълим даргоҳидаги мусиқа чолғулари музейи билан танишди.

Н.Усмонова, ЎзА