Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маъдан қазиб олиш ҳажми ошмоқда
09:37 / 2025-10-14

Учқудуқдан 200 километр узоқликда жойлашган “Ҳожибўғот” карьери – Шимолий кон бошқармасига қарашли “Довғизтов” кони таркибидаги истиқболли конлардан биридир.

Бугунги кунда икки юз нафардан ортиқ ишчи-ходим фаолият олиб бораётган мазкур карьерда тоғ жинсларини қазиш ва ташиш ишлари Навоий кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган “Қоқпатас ва Довғизтов олтин конларида маъдан қазиб олиш 3-навбати” инвестицион лойиҳаси доирасида бажарилмоқда.

 – Карьерда кончилик ишларини ўз вақтида бажариш учун бурғилаш ускуналари, экскаваторлар, автоағдаргичлар каби замонавий кончилик техникаларидан кенг фойдаланилмоқда, – дейди “Довғистов кони бошлиғи Обиджон Шононов. – Ўтган йилда 9 миллион куб метрдан ортиқ тоғ жинслари қазиб олинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични қарийб 13 миллион куб метрга етказиш режалаштирилган. Қазиб олинаётган олтин таркибли маъдан темир йўл орқали 3- ва 5-гидрометаллургия заводларига қайта ишлаш учун етказиляпти.

Вахта усулида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга карьер ҳудудида яшаш учун барча зарурий шароитлар яратилган бўлиб, уларга 110 ўринли ётоқхона ва 50 ўринли замонавий жиҳозланган ошхона хизмат кўрсатмоқда.

А.Бўриев, ЎзА