Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маъдан қайта ишлаш қуввати оширилмоқда
14:48 / 2025-02-01

3-гидрометаллургия заводида “Кокпатас ва Довғизтов олтин конларида маъдан қазиб олиш (3-навбати)” лойиҳаси доирасида Биоксидлаш цехининг (БИОХ) маъданни қайта ишлаш қувватини ошириш ва кенгайтириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида янги 9- ва 10-биооксидлаш модуллари ишга туширилди.

Тадбирда Шимолий кон бошқармаси раҳбарияти, корхона ишчи-ходимлари иштирок этди.

Навоий кон-металлургия комбинатида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш босқичма-босқич давом этмоқда. Жумладан, “Кокпатас ва Довғизтов олтин конларида маъдан қазиб олиш (3-навбати)” лойиҳаси ана шундай йирик ва истиқболли лойиҳалардан биридир.

– Ушбу инвестицион лойиҳа доирасида заводда ишга туширилган 9- ва 10-биооксидлаш модуллари ҳисобига амалдаги 48 та биореакторга қўшимча тарзда 12 та биореактор қўшилди, – дейди Биоксидлаш цехи бошлиғи Бобур Эшпўлатов. – Натижада сульфид концентратлари ишлаб чиқариш ҳажми 25 фоизга, тайёр маҳсулот ҳажми эса 12 фоизга ошади. Ўз навбатида цехда 25 та янги иш ўрни яратилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири