Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мадагаскарда ёмғир қурбонлари 11 кишига етди
12:17 / 2025-02-21

Мадагаскарда кучли ёмғир таъсирида ҳаётдан кўз юмганлар сони 11 кишига етган. Бу ҳақда мамлакат Табиий офат хавфини бошқариш миллий бошқармаси чоп этган ҳисоботга таяниб, “Синьхуа” маълум қилди.

Ҳинд океанидаги мазкур орол-давлатнинг беш ҳудуди, жумладан пойтахт Антананариву атрофи жиддий зарар кўрган. Марказга яқин манзилларда етти киши, жануби-шарқда тўрт инсон ҳалок бўлган.

Кучли ёмғирдан кейинги тошқин оқибатида тоғли ҳудудларда 16 000 дан кўп одам, жами 4260 оила жабр кўрди. 9 000 дан зиёд аҳолини вақтинча жойлаштириш марказларига кўчиришга тўғри келди. Сув босган 3000 уйдан 13 таси бутунлай вайрон бўлган.

Ҳодиса юз берган минтақадаги мактабларда дарс 17 февралдан ҳафта охиригача тўхтатилди. Маҳаллий маъмурлар одамларни яқин кунларда ноқулай об-ҳаво давом этиши эҳтимолидан огоҳлантириб, ҳушёр бўлишга чақирган.