English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мадагаскарда кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
11:33 / 2024-11-15

Мадагаскарнинг ғарбий қисмида, Менабе вилоятида содир бўлган кўчки оқибатида қайиқдаги 16 киши ҳалок бўлди. Ярим тун Цирибичина дарёсида сузиб юрган қайиқ аҳоли манзилларидан бири портига боғланган ва ўша пайт кўчки содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса портга ҳам зарар етказган. Қайиқдаги 26 йўловчидан 16 нафари воқеа жойида жон берган.

Расмийлар билдиришича, 10 нафар йўловчи қутқарилган, уларнинг аҳволи барқарор.

Қайиқ Бело-сур-Цирибичина ва Aнкалалаобе шаҳарлари орасида ҳаракатланаётган эди.