Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мадагаскарда 15 киши тошбақа гўштидан заҳарланиб вафот этди
12:32 / 2021-03-19

Мадагаскарнинг шарқий ҳудудида камида 15 киши денгиз тошбақасининг гўштини истеъмол қилиши натижасида заҳарланиб ҳаётдан кўз юмган, деб хабар қилади маҳаллий Gazette de la Grande Isle нашри.

Хабарда таъкидланишича, вафот этганларнинг кўпчилиги болалар бўлган.

Express de Madagascar номли яна бир маҳаллий газетанинг ёзишича, маҳаллий балиқчилардан бири шанба куни тошбақани ушлаган ва шундан кейин унинг гўшти яширин тарзда бозорга чиқарилган.

Нашрнинг маълумот беришича, Тошбақа гўштидан камида 100 киши заҳарланган.

Мадагаскарда Тошбақа ва бошқа бир қатор денгиз балиқлари ҳамда жониворлар гўшти савдоси тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига киритилган. Шунга қарамай, мамлакатда ҳар йили денгиз неъматларидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳодисалар учраб туради.