Маҳсулотлар сифати ва хуштаъмлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда
Термиз туманидаги “Саиджон Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамиятида “Sano milk” ёрлиғи остида 70 дан ортиқ турдаги музқаймоқ ишлаб чиқарилмоқда.
Термиз туманидаги “Саиджон Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамиятида “Sano milk” ёрлиғи остида 70 дан ортиқ турдаги музқаймоқ ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбиркор Ғуломжон Жўраев хусусий сектор ривожи учун яратилган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, 2014 йилда корхона фаолиятини йўлга қўйган. Айни пайтда бу ерда 80 га яқин ёшлар иш билан банд.
Шу кунларда корхонада янги тармоқ – кефир, қаймоқ, творог каби сут маҳсулотлари тайёрловчи цех иш бошлади. Маҳсулотлар аъло сифати ва хуштаъмлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.