French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулот, сифат ва экспорт
11:20 / 2016-04-28

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати, рақобатбардошлиги билан ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати, рақобатбардошлиги билан ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

Президентимизнинг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

Мазкур ҳужжат ижроси доираси Фарғона вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда вилоятдаги 100 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти маҳсулотларини хорижга экспорт қилаётир.

2015 йил Данғара туманидаги 10 дан ортиқ корхона томонидан 38 миллион долларликдан зиёд маҳсулот ташқи бозорга сотилди. Тумандаги “Diamond export invest” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган қуруқ меваларга 15 га яқин хорижий давлатдан буюртмалар келиб тушаётир. Жорий йилнинг биринчи чорагида корхона 3 миллион 183 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди.

“Bur Sal Shoes” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган бири-биридан бежирим пойабзаллар ташқи бозорда ҳам тобора харидоргир бўлиб бормоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги фаолиятимизни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди жамият раҳбари Ғайрат Пармонқулов. – Зеро, ушбу ҳужжат тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ қонунчилик меъёрларини соддалаштириш билан бирга, уларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятини янада кенгайтирди. Бундан фойдаланиб, пойабзал ишлаб чиқарадиган корхонага асос солдик. Жаҳон пойабзал бозорини ўрганиб, маҳсулотларимиз экспортини йўлга қўйдик. Маҳсулот, сифат ва экспорт масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

“Musavartex” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган маҳсулотлар ҳам сифати, ўзига хослиги билан хорижлик буюртмачиларнинг эътиборига тушган. 2011 йилда иш бошлаган корхонада кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилди. Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган ип-калавалар халқаро талабларга тўла мос келади. Жорий йилнинг ўтган даврида корхона 480 минг долларлик маҳсулотни экспортга йўналтирди.

Вилоятда бундай тадбиркорлик субъектлари сафи тобора кенгаймоқда. "Ventus alliance plus", "Имкон", "Милорд-Н", "Кирал шуес" каби корхоналар маҳсулотлари ташқи бозорда мустаҳкам ўрин олмоқда.