English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулот мўл, нархи арзон
12:52 / 2014-12-25

Бухоро шаҳрида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.


Бухоро шаҳрида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Янги йил байрами ярмаркасида фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган мева-сабзавот, полиз, сут, гўшт ва бошқа турдаги маҳсулотлар арзон нархларда сотилмоқда.

Маълумотларга кўра, ярмарканинг дастлабки уч кунида 40 тоннадан зиёд маҳсулот савдога қўйилган. Унинг 15 тоннага яқини Жондор туманидаги “Ҳамроев Азим бобо”, ”Меҳриддин Муҳриддин замини”, “Акбар Темур”, ”Жондор Чинор чорва” каби фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган картошка, пиёз, сабзи, карам каби маҳсулотлардир.

– Шаҳримизда байрамлар арафасида ташкил этилаётган бундай ярмаркалар аҳолига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор ва яратиб берилаётган қулайликлар самарасидир, – дейди харидор Зулайҳо Бахшиева. – Бу ерга тухум, олма, анор олгани келган эдим. Маҳсулотлар арзон ва сифатли бўлгани учун беш килограмм узум, шунча мандарин ҳам харид қилганимни билмай қолибман. Биз, шаҳарликларнинг байрам дастурхони тўкинлигини таъминлаш учун шундай ноз-неъматлар етказиб бераётганларга раҳмат.