Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулот экспорти 1,5 миллион АҚШ долларига етказилади
21:45 / 2020-05-18

Бунда мутахассислар ва махсус оғир техникалар кучидан фойдаланилмоқда.


Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Жўйрабод” МФЙ тасарруфидаги Жўрақул Орипов массивида “Buxoro Zarhal Teks” МЧЖ негизида пахта-тўқимачилик агрокластер корхонаси 2020-2022 йилларда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган муҳим лойиҳалар туркумига киритилган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай келинаётган ерлардан 100 гектар ерни очиш ва экин ерига киритиш ишларини бошлаб юборди.

Бунда мутахассислар ва махсус оғир техникалар кучидан фойдаланилмоқда. Бу ерларга томчилатиб суғориш тизими жорий этилади.

photo_2020-05-18_19-43-52.jpg

– Истиқболли лойиҳани амалга ошириш учун икки ой муддатда 3,6 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалик техникаларини хориждан келтириб фойдаланиш режалаштирилган, – дейди мазкур МЧЖ раҳбари Хуршид Ражабов. – Жорий йил пахта ҳосили учун қўшни Туркманистон республикасидан 600 тонна карбамид, Россия Федерациясидан худди шунча амморфос кимёвий ўғитини олиб келишни ҳам мақсад қилганмиз. Шунингдек, мазкур кимёвий ўғитларни ҳудуддаги фермер хўжаликларига тарқатиш ишлари ҳам назарда тутилган.

Корхона томонидан қўшимча ер майдонида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган тўқимачилик корхонаси фаолиятини йўлга қўйган ҳолда маҳаллий аҳоли вакиллари, уйда ўтириб қолган хотин-қизлардан юз нафарини иш билан таъминлашга киришилган.

photo_2020-05-18_19-44-00.jpg

2017 йилда ташкил этилган корхонанинг асосий фаолияти пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган бўлиб, агрокластерда пахтани ип-калава, кейинчалик мато кўринишида қайта ишлашдан иборат. Шунингдек, замонавий андоза ва дизайнда буюртма асосида кийим-кечак тикиб-тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда тайёр маҳсулот, яъни трикотаж молларини чет элга, жумладан, Россия Федерацияси, Польша ва Озарбайжон каби республикаларга экспорт қилишни режалаштирган.

Корхона шу йилнинг ўтган даврида, ҳамкор хорижий давлатларга 664,6 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган бўлса, жорий йил якунига қадар бу кўрсаткични 1,5 миллион АҚШ долларига етказишни режалаштирмоқда.