Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – аҳоли бандлигини таъминлаш
17:26 / 2020-04-19

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Нодир Якубов Сирдарё вилояти Сардоба туманида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Нодир Якубов Сирдарё вилояти Сардоба туманида аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Президентимизнинг жорий йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман ҳудудидан 35 гектар ер майдони ажратилиб, “GREEN GARDEN COOPERATIVE” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилди ва республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги жамғарма ҳисобидан 111 миллион 500 минг сўм субсидия маблағлари ажратилди. Камбағаллик даражасида яшовчи ишга яроқли ва кам таъминланган оила аъзоларининг 50 нафари янги иш ўринлари билан таъминланди.

Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 40 гектар ер майдонида “Ёшлар боғи” барпо этилиб, у ерда меҳнат қилиш учун 40 нафар сардобалик ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бандлиги таъминланган ана шу ёшлар бу экин майдонига ўтқазган қовун, тарвуз, ошқовоқ ва бошқа полиз экинлари ҳамда турли мевали дарахт кўчатлари барқ уриб яшнаб турибди.

Бундан ташқари, республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғармаси томонидан жами 18 миллион 732 минг сўм субсидия маблағлари ажратилиб, кам таъминланган, камбағаллик даражасида яшовчи ва эҳтиёжманд оилаларга енгил конструкцияли иссиқхоналар барпо этиб берилди ва натижада 28 нафар сардобалик фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Нодир Якубов туманда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, камбағаллик даражасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Вазирлик туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда томорқачиликни ривожлантириш орқали ана шу оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олди.