Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳоратли автомобилсозлар танлови
18:01 / 2015-05-06

Самарқанд автомобилсозлик коллежида Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган “ISUZU” шассиси асосида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини техник таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи мутахассислар ўртасида “Автомеханик – 2015” техник мусобақаси бўлиб ўтди.

Самарқанд автомобилсозлик коллежида Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган “ISUZU” шассиси асосида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини техник таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи мутахассислар ўртасида “Автомеханик – 2015” техник мусобақаси бўлиб ўтди.

“СамАвто” дилерлик тармоқлари хизмат кўрсатиш станциялари автомеханикларининг маҳоратини ошириш ҳамда жорий йил ноябрь ойида Японияда ўтказиладиган ISUZU I-1 Grand-Prix нуфузли халқаро техник мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон жамоаси таркибини шакллантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда заводнинг юртимиздаги 14 дилерлик маркази ва корхона ишчиларидан иборат жамоалар қатнашди.

–Ҳар йили Японияда анъанавий ўтказиладиган мазкур мусобақада ўтган йил заводимизнинг уч нафар мутахассиси муваффақиятли қатнашиб, учинчи ўринни эгаллаган эди, – дейди Самарқанд автомобиль заводи автомобиль йиғиш комплекси бошлиғи Шодихўжа Абулқосимов. – Шунинг учун бу йил танловга қизиқиш янада ортиб, иширокчи жамоалар сафи кенгайди. Танлов шартлари, одатдагидек, назарий ва амалий қисмларга бўлинди. Назарий (ёзма) шартлар қисмида фақат икки нафар автомеханик иштирок этиб, улар 75 дақиқа ичида 25 саволга жавоб бериши лозим эди. Амалий шарт эса уч босқич, яъни автомобилни кўздан кечириш, двигателни таъмирлаш ва носозликларни бартараф этишдан иборат бўлди. Иштирокчилар заводимизда ишлаб чиқарилаётган автобуслар, юк ташиш ва махсус автомобиллар бўйича билим ва маҳоратини кўрикдан ўтказди.

Мусобақа натижаларига кўра, А.Ҳуббимов, Ж.Бабатов ва С.Норхўжаевдан иборат Самарқанд автомобиль заводи мутахассислари жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. “АвтоЗАЗ” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд дилерлик маркази вакиллари иккинчи ва Намангандан келган “НамАвто Универсал Транс Сервис” масъулияти чекланган жамияти дилерлик маркази мутахассислари учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир ташкилотчиларининг қайд этишича, бу каби техник мусобақалар механикларнинг профессионаллик даражасини оширибгина қолмай, Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга юқори сифатли техник хизмат кўрсатиш имкониятларини ҳам кенгайтиради.