Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкумлар ҳам сайлаш ҳуқуқидан фойдаланди
15:54 / 2019-12-22

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига кўра, бу борада дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари тажрибалари асосида бир қатор янгилик ва ўзгаришлар жорий этилди.


Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига кўра, бу борада дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари тажрибалари асосида бир қатор янгилик ва ўзгаришлар жорий этилди.

Хусусан, мустақил мамлакатимиз сайлов қонунчилигида илк маротаба сайловчилар ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланишини таъминлаш мақсадида, ижтимоий хавфи юқори бўлмаган, унча оғир жиноятлар содир этмаган маҳкумлар учун сайлов жараёнида иштирок этиш имконияти яратилди.

Янги Сайлов кодексида назарда тутилган инсонпарварлик тамойиллари бўйича Фарғона шаҳридаги 10-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар ҳам ана шу имкониятдан фойдаланиб, овоз бердилар. Бу ерда ташкил этилган сайлов жараёнида сайловчилар учун тенг шароитлар яратилиши таъминланди.