Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллийлаштириш: имконият ва истиқбол
19:09 / 2015-09-29

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш – иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартиришнинг муҳим омили экани мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш – иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартиришнинг муҳим омили экани мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Маҳаллийлаштириш – маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш захираларидан кенг фойдаланиш асосида замонавий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди. Шу боис мамлакатимизда тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар қабул қилиниб, изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, 2000 йилдан буён маҳаллийлаштириш дастури асосида 2 минг 500 лойиҳа амалга оширилди.

Маҳаллийлаштириш дастурини самарали амалга оширишда дунёнинг етакчи хорижий компаниялари ва инвесторларини жалб этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 11 февралдаги 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисидаги қарори иқтисодиётнинг янада барқарор ва изчил ривожланишида, унинг ташқи омилларга тобелигини пасайтиришда, ишлаб чиқариш жараёнларига янги технологияларнинг татбиқ этилишини жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Маҳаллийлаштириш дастурига кирган корхоналар ягона солиқ, мулк, фойда солиғи ҳамда божхона тўловларидан озод қилинган бўлиб, улар тендерсиз маҳсулот сотиш имконига ҳам эга, – деди иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Феруз Раҳматов. – Ана шундай имтиёзлар боис маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар нархи импорт қилинган шу турдаги маҳсулотлардан сезиларли даражада арзон. Юртимизда импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналар сафининг кенгайиши мамлакатимизда яратилган қулай тадбиркорлик муҳити билан бевосита боғлиқ. Натижада юртимиз бозорларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остида ҳар томонлама сифатли ва арзон маҳсулотлар тури кўпаймоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2015-2019 йилларда бир қатор соҳаларда импорт янада камаяди. Жумладан, геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати комплекси бўйича йилига ўртача 25,7 фоиз, машинасозлик, электротехника ва авиация саноати ҳамда маҳсулотларни стандартлаштириш комплексида 19,6 фоиз, қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш комплексида – 36,2 фоиз, маданият, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя комплексида 54,7 фоиз қисқартириш белгиланган.

Анжуманда тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасидаги ижобий ўзгаришлар замонавий технологияга эга бўлган маҳаллий саноат корхоналари фаолияти жадаллашаётганида, ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатларида ўз аксини топаётгани таъкидланди. Ўзбекистонда чет элникидан қолишмайдиган, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш аҳолини иш билан таъминлаш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, саноат ривожини янада жадаллаштириш, нархларни пасайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.