Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий маҳсулотнинг бозори чаққон
12:51 / 2016-08-02

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш, тармоқларни диверсификация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш, тармоқларни диверсификация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлаётир.

Навоий вилоятидаги корхоналар томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш, ички ва ташқи бозорга харидоргир товарлар етказиб бериш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Истиқлолнинг дастлабки йилларида вилоятда саноқли корхоналар томонидан маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 17 тага етди. Улар томонидан маҳаллийлаштириш дастурига асосан 50 лойиҳа амалга оширилди.

Жорий йилда мазкур корхоналар томонидан 59 лойиҳани амалга ошириш ҳисобидан 73 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, пировардида 26 миллион доллар миқдорида валюта тежаб қолиниши кўзда тутилган.

Навоий шаҳридаги “Heating radiators” масъулияти чекланган жамияти маҳаллийлаштириш дастури асосида бино ва иншоотларнинг иситиш тармоғи учун алюмин радиаторлар ишлаб чиқармоқда.

2011 йилда фаолият бошлаган корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва бежиримлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

– Маҳаллийлаштириш дастури асосида алюмин қабирғалар шу ернинг ўзида қуйилмоқда, – дейди корхона раҳбари Воҳид Файзиев. – Бу хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараён корхонада амалга оширилаётганини англатади. Бунинг учун хориждан лизинг асосида 237 минг долларлик қуйиш линияси келтирилди. Натижада қўшимча 15 янги иш ўрни яратилди.

Айни пайтда 48 нафар ишчи меҳнат қилаётган корхонада харидорлар талабидан келиб чиқиб қулай нархларда тайёрланаётган маҳсулотлар бино ва иншоотларни иситишда жуда қўл келмоқда.

Дастлаб фақат радиатор секциялари йиғилган корхона бугун тўлиқ ишлаб чиқариш тармоғига айланди. Бу маҳсулот таннархининг арзонлашишига ҳам ижобий таъсир этди. Айни пайтда рақобатдош маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш бўйича ҳам изланишлар олиб борилмоқда.