Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий кенгаш депутатлари сессияси: қандай масалалар кўрилди?
09:21 / 2020-05-24

23 май куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.


23 май куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Онлайн шаклда ўтказилган сессияда ҳудудлардан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияда дастлаб воҳада “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида жорий йилнинг май ойида амалга оширилган ишлар бўйича вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилдики, “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида вилоятда ўтказилган хатлов жараёнида аниқланган 35 мингдан ортиқ кўмакка муҳтож эҳтиёжманд оилалар 4 минг 200 га яқин тадбиркорлик субьекти томонидан ихтиёрий қўллаб-қувватланмоқда.

Инсониятни жиддий синовдан ўтказаётган пандемия шароитида юртимизда кенг қулоч ёзган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқимизнинг меҳр-мурувватлилик, бирдамлик каби юксак фазилатларини янада кенг намоён этаётир. Шунга асосан жорий йилнинг май ойида вилоятда 10 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат, молиявий ёрдам ва дори-дармон кўринишида 5 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. 1 минг 600 дан ортиқ оилага қарийб 6,5 миллиард сўмлик чорва, парранда ва асалари оилалари тарқатилди ва иссиқхоналар қуриб берилди. 28 минг 200 га яқин фуқаро бандлиги таъминланди. Бу эзгу ишлар июнь, июль ойларида ҳам изчил давом эттирилади.

photo_2020-05-24_09-23-45.jpg

Сессияда шунингдек, вилоят жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлари раисларининг йиллик фаолияти бўйича ахборотлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ҳисоботлари ҳам эшитилди. Воҳада жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар, коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси ва бошқа масалалар кўриб чиқилиб, атрофлича муҳокама этилди.

Сессия кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.