Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий кенгаш депутатлари рўйхатга олинди
17:19 / 2019-12-26

Навоий вилояти сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида жорий йилнинг 22 декабрь куни ўтказилган сайловлар натижасига кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларни рўйхатга олиш масаласи муҳокама этилди.


Навоий вилояти сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида жорий йилнинг 22 декабрь куни ўтказилган сайловлар натижасига кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларни рўйхатга олиш масаласи муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, жорий йилги сайловларда Навоий вилоятидан 418 минг 248 нафар сайловчи овоз бериш жараёнларида иштирок этган. Бу вилоятда рўйхатга олинган сайловчилар умумий сонининг 69,8 фоизини ташкил қилмоқда. Шунингдек, 5 минг 178 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.

Ўтган сайловлар натижасига кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомага асосан 60 та округнинг барчасидан депутатлар сайланган.

Жорий йилги сайловларга тайёргарлик ишлари бундан икки йил аввал бошланган эди. Сайлов қонунчилиги тубдан янгиланиб, миллий тажрибамиз ва халқаро стандартларга мос янги Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилди. Вилоятдаги сайловларини нуфузли халқаро ташкилотлар, халқаро кузатувчилар ҳамда маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг йирик оммавий ахборот воситаларининг вакиллари бевосита кузатиб боргани бунинг далилидир.

Биринчи марта сайлов жараёнлари вилоятининг Зарафшон ва Навоий шаҳарларидаги 4 та сайлов участкаларидан тажриба-синов тариқасида онлайн трансляция қилинди.

photo5197464479397424292.jpg

Нурафшон шаҳрида ҳам Тошкент вилояти сайлов комиссияси томонидан сайлов натижаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Қайд этилишича, бу йилги сайловларда Тошкент вилоятидан 1 миллион 748 минг 573 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов жараёнида 1 миллион 184 минг 238 нафар, яъни 67,7 фоиз сайловчи иштирок этган.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига 60 нафар депутат сайланиши белгиланган бўлиб, ўтказилган сайлов натижаларига кўра, вилоятдаги 8 та округда номзодлар етарлича овоз тўплай олмаган. Шу сабабли 2020 йилнинг 5 январь куни такрорий овоз бериш жараёни ўтказилади.

Сайлов натижаларга кўра, вилоят Кенгашига энг кўп депутат Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган. Жумладан, сайловда мазкур партиядан 17 нафар, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 16 нафар, “Адолат” ва “Миллий тикланиш” партияларидан 8 нафардан ҳамда Экологик партиядан 3 нафар номзод ғалаба қозониб, депутатликка сайланган.

Матбуот анжуманида вилоят сайлов комиссияси раиси Ж.Насриддинов журналистларнинг мавзуга оид саволларига атрофлича жавоб берди.