Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Европа стандартлари олинди
12:05 / 2020-09-07

“Ўзстандарт” агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.


“Ўзстандарт” агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. 

Унга кўра мазкур ҳамкорлик битими доирасида, Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN)дан 200та Европа стандартлари олинди. 

Ушбу Европа стандартлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларни Европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришларига кўмаклашади. 

Европа стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун Агентлик ҳузуридаги “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га мурожаат қилишингиз мумкин. 

“Ўзстандарт” агентлиги 
Матбуот хизмати