Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллага 1000 дона китоб совға қилинди
15:45 / 2020-10-09

Маҳалла остонасидан кириб борар экансиз, атроф-муҳитнинг ободлиги, озода-саришталигидан, ўзбекона файз уфуриб турганидан дилингиз яйрайди.


Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Ибрат маҳалласи 1966 йилда ташкил этилган. 

Бугунги кунда бу ерда 3510 нафар аҳоли истиқомат қилади. 

Маҳалла остонасидан кириб борар экансиз, атроф-муҳитнинг ободлиги, озода-саришталигидан, ўзбекона файз уфуриб турганидан дилингиз яйрайди.

Янги таъмирдан чиққан маҳалла биносида ходимлар ва аҳоли учун барча шароит яратилган. Спорт зали, оталар чойхонаси, тадбиркорлар учун учрашув хоналари... Маҳалла кутубхонаси ҳам кўринишга эга бўлиб, эндиликда янги китоблар билан бойиди.

Яқинда маҳалла кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан турли номдаги 1000 дона китоб тақдим этилди.

– Бугунги кунга қадар кутубхонамизда 600 га яқин адабиёт бор эди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қилган мурожаатимиз жуда қисқа фурсатда ижобий ечим топганидан беҳад хурсанд бўлдик, – дейди “Ибрат” МФЙ раиси Алишер Тўхтаалиев. – Эндиликда кутубхонамизда адабиётларнинг сони ҳам, тури ҳам ортгани биз учун катта бойлик, деб ўйлайман. Бунинг учун уюшма мутасаддиларига ташаккур, дейман.

Ёзувчилар уюшмаси томонидан беғараз тақдим этилган бадиий, тарихий китоблар, аҳолининг хурсандчилигига, миннатдорлигига сабаб бўлди. Суҳбат чоғида ота-оналар янги нашрларни ўқиб чиқишларини таъкидлашди. Ёшлар ўртасида адабиётлар шу куннинг ўзидаёқ талаш бўлгани, уларни китоб жавонларига жойлаштиришда хайрихоҳ бўлишгани эса қувонарлидир.

Таъмирдан сўнг яна ўз фаолиятини бошлаган маҳалла кутубхонасига кирарканмиз, бу ерда аҳоли учун яратилган қулайликлар, ёш оналарнинг мутолаа билан бандлигини кўриб хурсанд бўлдик.

photo_2020-10-09_16-07-02 (2).jpg

photo_2020-10-09_16-07-00.jpg

Зулайҳо Аҳмаджонова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
ахборот хизмати мутахассиси.