English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги” мусобақаси ўтказилди
16:52 / 2019-08-26

Юқори Чирчиқ туманида футбол бўйича маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги” мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди.


Юқори Чирчиқ туманида футбол бўйича маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги” мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият, Ички ишлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 60 дан ортиқ жамоа уч ёш тоифасида беллашди.

9-10 ёшли болалар ўртасидаги баҳслар финалида Ангрен шаҳрининг “Наврўз-1” маҳалласи жамоаси Паркент туманининг “Обжувоз” маҳалласи жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда ангренлик ёш футболчилар паркентлик рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди.

photo5413569375258127303.jpg

11-12 ёшли болалар ўртасидаги баҳслар финалида Бўстонлиқ туманининг “Марказий” маҳалласи жамоаси Зангиота туманининг “Эшонгузар” маҳалласи жамоаси билан куч синашиб, йирик – 11:0 ҳисобида зафар қучди.

13-14 ёшдаги ўсмирлар ўртасидаги мусобақа финалида эса мезбон туманнинг “Қорасув” маҳалласи ёшлари Чирчиқ шаҳрининг “Истиқлол” маҳалласи ёшларига қарши тўп сурди. Мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтган учрашувда “Қорасув”лик ёшлар чирчиқлик тенгдошларини 5:0 ҳисобида доғда қолдириб, кубок соҳибига айланди.

Ғолиб жамоалар мусобақа кубоги, шунингдек, фаол иштирокчилар вилоят маҳаллалар кенгашининг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.