Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла тизимидаги кадрлар салоҳияти оширилмоқда
21:43 / 2020-08-24

Ҳар қандай мамлакат тараққиёти, унда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, энг аввало, малакали мутахассислар, айниқса, раҳбар кадрлар салоҳиятига бевосита боғлиқ.


Ҳар қандай мамлакат тараққиёти, унда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, энг аввало, малакали мутахассислар, айниқса, раҳбар кадрлар салоҳиятига бевосита боғлиқ.

Шу нуқтаи назардан, сўнгги йилларда мамлакатимизда раҳбар кадрларнинг билим ва малакасини ошириш, касбий ва раҳбарлик маҳоратини доимий равишда ривожлантириш, уларда етакчилик, жамоа билан ишлаш, ходимларни ўзининг илғор ғоялари ортидан эргаштира олиш каби юксак фазилатларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида давом этаётган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бошқарма ҳамда бўлим бошлиқлари, масъул ходимлари учун «Бошқарувнинг замонавий усуллари» мавзусидаги ўқув семинари ҳам ана шу жиҳатларга асосланганлиги билан алоҳида аҳамиятлидир.

Ўқув семинарларида таъкидланганидек, бугунги кунда маҳалла тизимида аҳоли ва уларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жамиятимиздаги оғриқли муаммоларни ҳал этиш, оилавий қадриятларни асраб-авайлашда фидойилик ва ташаббускорлик кўрсатиш, энг муҳими, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада ривожлантириш, уларнинг амалий натижаларини таъминлашда малакали кадрларга бўлган талаб ҳар қачонгиданда юқори.

photo_2020-08-24_21-42-29.jpg

Айниқса, маҳалла ва оила масалалари бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолига энг яқин тузилма ҳисобланган маҳалланинг халқчиллигини, фуқаролик институти сифатидаги мақомини ошириш, соҳани малакали мутахассислар билан бойитиш бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланиб бормоқда

Вазирлик раҳбарияти томонидан ўтказилган маъруза соатларида бугунги тезкор даврда муаммолар кўлами кенгайиб бораётгани, бу ўз навбатида раҳбар кадрлар олдига мураккаб масалаларни ҳал этишдек масъулиятли вазифаларни қўяётгани, уларни эса эскича фикрлар, эскича иш тартиб-таомиллари билан ечиб бўлмаслиги ҳақида алоҳида сўз юритилди. Айниқса, бугун Муҳтарам Президентимиз ғайрат-шижоатли, кечаю кундуз юрт равнақи, мамлакат тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ҳақида ўйлаб қайғурадиган, ташаббускор кадрларга таянаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Семинар иштирокчилари ўқув соатлари давомида аҳоли билан мулоқотни самарали йўлга қўйиш, оилалар муаммоларини аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш бўйича зарур билим ва маълумотларга эга бўлишди.

Ўқув семинарлари давом этмоқда.