Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйноқда “Ҳунармандлар аллеяси” фойдаланишга топширилди
22:06 / 2019-08-19

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани марказида “Ҳунармандлар аллеяси” фойдаланишга топширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани марказида “Ҳунармандлар аллеяси” фойдаланишга топширилди.

Умумий майдони 1 минг 250 метр квадратни ташкил қилган аллеяда 3 та ўтов ва 6 та дўкон фаолият кўрсатмоқда.

Аллеяга асосан мўйноқлик ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар жойлаштирилди. Бу ердаги дўконларга “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан савдо расталари қуриб берилган.

Туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 2019 йилнинг февраль ойида ўқув курслари ташкил этилган эди. Ўтган даврда каштачилик, қуроқ буюмларини тикиш, қўлда гилам тўқиш, ёғоч ўймакорлиги каби ҳунарлар оммалаштирилди.

photo_2019-08-19_19-33-39.jpg

– Ушбу аллеянинг ташкил қилиниши сайёҳлар учун ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни харид қилиш имконини яратади. Шунингдек, дўконларни маҳсулот билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 5 та замонавий тикув машиналари ҳунарманд Р.Жаксимуратовага топширилди. Бундан кўзланган мақсад “Устоз-шогирд” анъанларини давом эттириш, ёшларга ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлашдир, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Дилфуза Алламбергенова.

Мазкур аллея Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини комплекс ижтимой-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан ташкил қилинган. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг март ойида бошланган.

photo_2019-08-19_19-33-42.jpg