Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйноқда 2019-2021 йилларда 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бажарилади ​
09:55 / 2019-12-13

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида ташки этилган пресс-тур шундай номланди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида ташки этилган пресс-тур шундай номланди.
photo5424844145446464456.jpg
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.
photo5424844145446464450.jpg
Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифлари давомидаги топшириқлари ижросини таъминлаш, туманни 2019-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш, маданий мерос объектларини асраш, халқ фаровонлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги “Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туманда 2019-2021 йилларда 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.
photo5422788406594874621.jpg
Ҳозирда 49 та объект, шундан 22 та ижтимоий, 18 та аҳолининг яшаш шароити ва сифатини яхшилаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, 9 та экология, ирригация, балиқчилик хўжалигини сув билан таъминлаш, туризм фаолияти билан боғлиқ бино ҳамда кўприк иншооти қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, дастурларда назарда тутилмаган 11 та объектда қурилиш ишлари амалга оширилиб, шундан 7 таси, яъни Давлат хизматлар маркази, 350 ўринлик тикувчилик фабрикаси, туман мудофаа бўлими чақирув пункти, “Сурхон қуёши” мактабгача таълим ташкилоти, “Future Muynak” ўқув маркази, туман саноат коллежини таъмирлаш ишлари ва Курант минора соати қурилиши якунланди.

Ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019-2021 йилларда туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 27 триллион 652 миллиард 197 миллион сўмлик 93 та истиқболли инвестиция лойиҳасининг манзилли рўйхати тасдиқланган. Бугунги кунга 57 та лойиҳани амалга ошириш учун 647,2 гектар ер майдони, 36 та лойиҳа бўйича 118 миллиард сўм кредит ажратилди ва 7 та бўш бино берилди. Шундан 82 миллиард сўмлик 50 та лойиҳа ишга туширилиб, 295 та янги иш ўрни яратилди.

Туманда туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг март ойида миллий урф-одатлар, ўйинлар, хотин-қизларнинг миллий либослари, таомларни намойиш этувчи “NavrUZ” этнофестивали, май ойида “Мўйноқ Ралли” мусобақаси ўтказилди, унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда Қозоғистон Республикасидан 62 нафар автомотоспортчи иштирок этди. Мазкур тадбирнинг ўтказилиши туманга сайёҳларни жалб қилишга ижобий таъсир кўрсатганлигини ҳисобга олиб, келгуси йил май ойида (кейин ҳар йили) маҳаллий ва хорижий спортчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун автомобиль спорти бўйича “Ралли Мўйноқ” халқаро мусобақасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш ва туристлар учун сувенирлар сотилишини йўлга қўйиш мақсадида туман марказида “Ҳунармандлар аллеяси” ташкил қилинди. Бугунги кунга келиб 9 та селфи объект туман марказининг диққатга сазовор жойларида ўрнатилди.
photo5422788406594874564.jpg
Орол денгизи ҳудудида Оролқум саҳросининг пайдо бўлиши, ҳар йили қум ва туз атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2018 йили куз-қиш ва 2019 йилнинг қиш-баҳор ойларида 500 минг гектар майдонда саксовул ва Оролбўйи ҳудудига мослашган ўсимликлар экилди. Ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг куз-қиш ва 2020 йилнинг қиш-баҳор ойларида 700 минг гектар майдонга ана шундай ўсимликлар экилиши режалаштирилмоқда.

Пресс-
тур иштирокчилари дастлаб тумандаги “Ҳоким ота” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сулаймон Бақирғоний мақбараси қурилиши билан танишди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган қурилиш ишларига 14 миллиард сўм маблағ ажратилган. Келгусида бу ер зиёрат туризми марказларидан бирига айланиши шубҳасиз. Чунки, Сулаймон Бақирғоний Аҳмад Яссавийнинг муносиб шогирди бўлганлигини тасдиқлайдиган нақл ва ҳикоятлар кўп. Ёш толиб Сулаймон мадрасага қатнаганда бошқа болаларга ўхшаб “Қуръон”ни елкасига осмасдан, икки кафтида баланд кўтариб қадам босар, таҳсил тугагач, уйига етиб олгунча, мадрасага орқа ўгирмас экан. Буни кўрган Аҳмад Яссавий қаттиқ таъсирланган ва шундан эътиборан “Қуръон” ўқитмоққа Сулаймонни ёнига олган.


“Ҳоким ота” овул фуқаролар йиғини “Дўстлик” овулида 75 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмлик ушбу объектни Наврўз байрами арафасида ишга тушириш режалаштирилган.

Туман марказида “Future Muynak” - ахборот технологияларини ўргатиш ўқув маркази ва бук кафе ишга туширилди. Бош прокуратура ташаббуси билан фойдаланишга топширилган марказда ўқитиш асосан анимация, вэб-дизайн, дастурлаш, фото расмларни рақамли қайта ишлаш ва компьютер анимацияси, 2D графика ва 3D моделлаштириш йўналишларида олиб борилади.

– Ушбу марказнинг ишга туширилиши биз, ёшлар учун ажойиб совға бўлди, – дейди тумандаги 2-умумтаълим мактаби 11 синф ўқувчиси Бибижамол Бакирова. – Бу ерда 5 минг дона қорақалпоқ, ўзбек ва чет эл адабиётларидан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир китобнинг электрон варианти мавжуд. Бундай шароитларни яратиб берган Президентимиздан миннатдормиз.

Туман марказида “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш” жамғармаси маблағи ҳисобидан янгидан спорт зал, ёпиқ сузиш сув ҳавзаси, футбол ўйингоҳи фойдаланишга топширилди. Спорт залда футбол, баскетбол, волейбол ва қўл тўпи спорт турлари билан шуғулланиш мумкин, ёпиқ сузиш сув ҳавзасида 130 нафар спортчи ёшлар машғулотлар олиб бормоқда.

Эски кемалар йиғилган жойни замонавий Кемалар музейи мажмуасига айлантириш учун “Беруний агро қурилиш“ МЧЖ томонидан 2,9 миллиард сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди ва жорий йилнинг август ойида фойдаланишга топширилди. Мажмуада “Орол денгизи тарихи музейи” учун янгидан бино қурилди, “Оққан юлдуз” эсдалиги тўла қайта таъмирланди. Унда Орол денгизининг 1960 ва 1980 йиллардаги ҳамда бугунги кундаги кўринишлари акс эттирилган.