Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
М-39 магистрал йўлининг Жиззах ҳудудидан ўтган 98 километр қисмида хавфсиз ҳаракатланиш учун шароитлар яхшиланади
17:50 / 2025-12-02

Жиззах шаҳри марказидаги “Истиқлол” боғи, унга туташ Сангзор дарёси бўйидаги ерлар узоқ йиллардан буён қаровсиз ётган эди. Йил бошида 24 миллиард сўм ажратилгани натижасида бу ерларнинг қиёфаси бутунлай ўзгариб, одамлар ҳордиқ чиқарадиган масканга айланди.

Келаси йил Сангзор дарёсини тозалаш, сув билан тўлдириш, пиёдалар ўтиш кўприги ва амфитеатр қуриш учун яна 20 миллиард сўм берилиши белгиланди.

М-39 ва А-376 халқаро йўлларининг 150 километри Жиззахдан ўтгани йўл бўйи сервисини ривожлантириш учун катта имконият экани кўрсатиб ўтилди. Магистрал йўл бўйида алоҳида йўлакдан кириладиган, Европа стандарти бўйича 2 тадан савдо-сервис мажмуасини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, М-39 магистрал йўлининг Жиззах ҳудудидан ўтган 98 километр қисмида йўловчи ва ҳайдовчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни яхшилаш топширилди.  

ЎзА