Луврда яна ўғирлик
Дунёдаги энг гавжум музейлардан бири - Луврдаги можаро Франция расмийларини яна бир бор довдиратди. Бу гал музей ходимлари ва гидлар хитойлик бир неча сайёҳлар гуруҳи учун бир хил чипталардан фойдаланиб, фирибгарлик тизимини яратди. Натижада улар ноқонуний равишда тахминан 10 миллион евро ишлаб олишди.
Хабарда таъкидланишича, жиноий тўда фаолияти қарийб 10 йил давом этган, қоидабузарлар музейга кириш учун бир рухсатномадан кунига 20 мартагача фойдаланган.
Мазкур иш юзасидан полиция тўққиз киши, жумладан хитойлик сайёҳлар билан ишлаган гидларни ҳибсга олди. “Le Monde” нашри тинтув давомида 1 миллион евро нақд пул, шунингдек банк ҳисобида сақланаётган юз минглаб евро мусодара қилинганини ёзган.
С.Раҳимов, ЎзА