Луврда яна бир жанжал
Париждаги жаҳонга машҳур Лувр музейи хавфсизлик тизими яна бир бор танқид остига олинди. Гап шундаки, бельгиялик икки блогер бошқарувни четлаб ўтиб, ўз портретини музейнинг энг хавфсиз хоналаридан бирига жойлаштиришга муваффақ бўлган.
BMFTV телеканали маълумотига кўра, Нил ва Сенн номи билан танилган ҳазилкашлар оддий мижоз сифатида музейга келиб, “экспонат”ни бўлакларга ажратилган “Lego” қурилмаси ёрдамида яширинча ичкарига олиб кирган. “Мона Лиза” намойиш этилаётган бўлимда эса портретларни қайта йиғиб, XVI аср Венеция усталари асарлари орасига осиб қўйган. Улар сурат ёнида бир неча марта суратга тушгач, хотиржам музейни тарк этган.
Фақат эртасига блогерларнинг расми ҳамон осиғлик тургани ташриф буюрувчилар эътиборини тортган.
С.Раҳимов, ЎзА