Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лукойл“нинг марказ филиалига совғаси кўплаб одамлар саломатлигини тиклашга сабаб бўлади
15:11 / 2020-01-04

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, “Лукойл“ компанияси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалига тиббий кислород станциясини тақдим этди.


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, “Лукойл“ компанияси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалига тиббий кислород станциясини тақдим этди.

Филиал директори, профессор М.Кенжаевнинг таъкидлашича, кислород станцияси беморларга юқори сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур ускунадир. Марказ доимий равишда муҳтож беморларни тиббий кислород билан мунтазам таъминлаш масаласини ҳал қилишда муайян қийинчиликларга дуч келган. Ҳар куни 200 нафардан ортиқ фуқаро мурожаат қилади ва уларнинг 50 нафарга яқини доимий кислород билан касалхонага ётқизилишга муҳтож экан.

– Биз ҳар куни жароҳатланган ва ҳар хил касаллиги бор одамларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатамиз, – деди М.Кенжаев. – Тиббий кислород станцияси шошилинч беморларни тозаланган ва сифатли кислород билан таъминлаш билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилади. Бу Ўзбекистондаги бутун шошилинч ёрдам тизими учун олдинга қўйилган катта қадамдир. Биз бундай замонавий ускуналар билан республикадаги биринчи марказга айландик, бошқа шошилинч тиббий ёрдам марказларида эса у ҳали мавжуд эмас. Энди биз ўз станциямиздан фойдаланиб, учинчи томон таъминотидан воз кечиш ва реанимация ишончлилигини ошириш орқали кислородли газ аралашмаларига бўлган эҳтиёжни мустақил равишда қондиришимиз мумкин.