Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лукашенко ва Путин тез орада учрашади
07:55 / 2021-05-10

Беларусь ва Россия президентлари Aлександр Лукашенко ҳамда Владимир Путин яқин кунлар ичида мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш учун учрашади. Бу ҳақда Беларусь раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Икки мамлакат президентлари Беларусь ва Россиядаги вазият тўғрисида фикр алмашади. Шунингдек, давлат раҳбарлари яқин кунларда учрашиб, долзарб муаммоларни муҳокама қилишга келишиб олдилар”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Лукашенко ва Путин яқин бир неча ой ичида Беларусда ҳам, Россияда ҳам режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилган.

Владимир Путин, аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар чоғида томонлар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) масъулият зонасидаги вазиятга эътибор қаратган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ташкил этилган парадда иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрган эди.