Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Украинадаги жанговар ҳаракатни тўхтатиш, техникани кўчириш ва икки томондан қурол-яроқ узатиш ҳуқуқисиз сулҳ эълон қилиш таклифини киритди. Бу ҳақда “Анадолу” ёзган.
Бугун давлат раҳбари беларусь халқи ва Миллий ассамблея (парламент)га анъанавий йиллик мурожаатини тақдим этди.
Украинадаги вазиятни шарҳлар экан, Лукашенко Ғарб Минск музокарасида қўлга киритилган вақтдан Украинани ҳарбийлаштириш учун фойдаланганини айтди.
— Сўнгги ўн йилликлар мобайнидаги барча маълум қайноқ тўқнашув Ғарбнинг бутун дунёни ўзига бўйсундиришдек чексиз истаги билан бошланди”, — деди сиёсатчи. — Уфқда ядро ёнғини билан учинчи жаҳон уруши кўриняпти. Фақат биргина тўғри йўл бор – музокара.
– Ўша пайт Украинадаги асосий ташқи сиёсат тенденцияси НАТОга қўшилиш ва Шимолий Атлантика блоги ҳарбий базаларини мамлакат ҳудудида жойлаштириш мақсади билан боғлиқ эди, – дея ўтмишни эслади Беларусь етакчиси. – Хавфсизликка таҳдидни ҳисобга олган ҳолда, Россия Федерацияси Қримни ўз таркибига киритиш орқали фавқулодда чора кўришга мажбур бўлди. Украина шарқи – Донбассдаги воқеалар руслар билан боғлиқ ҳамма нарсани йўқ қилиш сиёсатининг давоми сифатида намоён бўлди.
ЎзА