Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лукашенко: Ғарб 30 мингга яқин аскарини Беларусь чегараси яқинида тўплаган
09:27 / 2022-01-18

Президент Aлександр Лукашенко Ғарб давлатлари Беларуснинг ғарбий чегараларига 30 мингга яқин аскар, техника ва қурол жойлаштирганини айтди.

Минскдаги мустақиллик саройида ҳарбийлар билан Беларусь ва Россия ўртасида қўшма ҳарбий машғулот ўтказиш режаси муҳокама қилинган йиғилишда Лукашенко Польша НAТОдан минтақада ҳарбий техника жойлаштиришни сўрагани ҳақида гапирди. Нутқида у Беларусдан ғарбда жойлашган давлатларда, хусусан, Польша ва Болтиқ бўйи мамлакатларида 8000 дан10000 гача AҚШ қўшини мавжудлигига ҳам эътибор қаратди:
— Aмерикаликлар бу ерда нима қилади? Нега бизни ҳамда Россияни манёвр қилишимиз, машқ ўтказганимиз учун қоралайдилар? Ахир, улар бу ерга узоқдан келди? Биз уларнинг жавобини эшитмоқчимиз...


Беларус жанубий чегарасида вазият ташвишли экани, яъни Украина томонида ҳарбий қисмлар кўпайиши кузатилаётганини ҳам қўшимча қилган президент Лукашенко.
— Украина чегарамиз яқинида радикал миллатчилардан миллий гвардия бўлинмаларини ёллаш орқали кучини мустаҳкамлашда давом этмоқда, — деди у. — Украина Беларусь билан чегара яқинида махсус операция ўтказган, ҳудудга 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи сафарбар этилган.


Беларусь раҳбари ўтган йил декабрь ойида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Беларуснинг ғарбий ва жанубий чегараларида ҳарбий машғулот ўтказишга келишиб олганини эслади.


Машқлар Польша, Болтиқ бўйи давлатлари ва Украина билан тўқнашувда аниқ режа яратиш учун зарурлигини таъкидлаган Лукашенко ўз мамлакатидаги қўшма машғулот февраль ойида бошланишини билдирди.


Улуғбек Маҳмирзаев,ЎзА