Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лойиҳалар ижроси журналистлар нигоҳида
21:30 / 2022-03-19

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманига Наврўз умумхалқ байрами арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб тумандаги Абай овули фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Beruniy bug`doy cluster” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ерда 29,4 миллиард сўм ҳисобига ун заводи ташкил этилган. 65 та янги иш ўрни яратилган. Ўтган йилнинг декабрь ойида иш бошлаган заводнинг йиллик қуввати 50 минг тоннани ташкил қилади. Ўтган давр мобайнида корхона томонидан Афғонистон давлатига 90,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган.

Прес-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили “Оби ҳаёт”  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги гидропоника усулида барпо этилган иссиқхона бўлди. “Sifatli g’isht” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 20,4 миллиард сўм эвазига ишга тушурилган иссиқхонага Туркиядан келтирилган замонавий технологиялар ўрнатилган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида 56 киши ишли бўлди.

Лойиҳанинг йиллик қуввати 800 тоннани ташкил қилади. Ҳозирда иссиқхонада етиштирилган помидор маҳсулотлари  Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари, вилоятларга ҳам шартнома асосида етказиб берилмоқда. Ушбу ойда Россия давлатига биринчи экспорт амалга оширилди.

[gallery-6234]


Тадбир доирасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Беруний тумани ҳокими А.Сапарбоев 2021 йилда амалга оширилган инвестиция дастурлари ҳамда 2022 йилги режалар тўғрисида батафсил маълумот берди. Таъкидланганидек, 2022-2023 йиллар давомида туманда умумий қиймати 778,6 миллиард сўмлик 52 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 1278 та янги иш ўрни яратиш белгиланган. Шундан 2022 йил давомида қиймати 422,8 миллиард сўмлик 28 та лойиҳа амалга оширилади ҳамда 929 та янги иш ўрни яратилади. Жумладан, саноат соҳасида 10 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 та,  хизмат кўрсатиш соҳасида 12 та лойиҳа амалга оширилади. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида умумий қиймати 53,3 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилди ва 113 та иш ўрни яратилди. 

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни  қизиқтирган саволларига соҳа мутасаддилари томонидан батафсил жавоб берилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА